date

«Галатасарой» ва «Фенербаҳче» футболчиларини гаров можароси кутмоқда

«Галатасарой» ва «Фенербаҳче» футболчиларини гаров можароси кутмоқда

Туркиянинг икки гранди — «Галатасарой» ва «Фенербаҳче» сафида тўп тепаётган футболчилар тикишлар билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарой» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербаҳче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш эҳтимоли бор.

Sabah нашри ёзишича, Балтаджи камида икки марта «Галатасарой» ўйинларига ставка қўйган. У учрашувларда асосий таркибдан жой олмаган бўлса-да, қайдномада бўлган — бу эса, назарий жиҳатдан, натижага таъсир кўрсатиш имконини ҳам юзага келтиради.

Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, футболчи букмейкерларга ўзининг профессионал спортчи экани ҳақида маълумот бериши шарт бўлган, бироқ у буни бажармагани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарой» ва «Фенербаҳче» футболчиларини гаров можароси кутмоқда