Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда оғирлигини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади.
"Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб турнир. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа боришни истасанг, энг кучлиларни енгишинг шарт. Акс ҳолда бунга муносиб эмассан", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" айнан "Реал"га ютқазиб, Европанинг энг нуфузли турнирини плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ тарк этганди. Жорий мавсумда эса жамоалар умумий босқичда ҳам тўқнаш келиб, ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг