date

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар учун қамалиши мумкин

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар учун қамалиши мумкин

Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» вакиллари бўлган икки футболчи қимор ставкалари билан боғлиқ ҳолат сабаб жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» саркардaси Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.

Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» иштирокидаги учрашувларга пул тиккан. У ўша ўйинларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ жамоа қайдномасига киритилгани айтилади. Шу боис футболчи натижага билвосита таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлгани таъкидланмоқда.

Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, профессионал спортчи ставка тикишда ўз мақомини олдиндан маълум қилиши шарт. Хабарда Балтаджи бу талабни бажармагани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар учун қамалиши мумкин