Ули Ҳоэнесс Бавария мураббийлигига ворисни кўрсатди

Бавария фахрий президенти Ули Ҳоэнесс клубнинг келажакдаги мураббийлик режалари борасида кутилмаган баёнот берди. У ҳозирда жамоани бошқараётган Винcент Компанйнинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзод сифатида ўз жияни Себастиан Ҳоэнессни тилга олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Себастиан Ҳоэнесс Стуттгарт клубидаги муваффақиятли фаолияти билан Бундеслига мутахассислари эътиборини қозонди. Ули Ҳоэнесс жиянининг мураббийлик қобилиятини юқори баҳолаб, уни келажакда Бавария клубини бошқаришга қодир номзодлардан бири деб атади.
Шунга қарамай, Ули Ҳоэнесс ҳозирги мураббий Винcент Компанйнинг ишидан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, белгиялик мутахассис жамоани бирлаштириб, футболчиларни индивидуал ва жамоавий жиҳатдан сезиларли даражада ўстиришга муваффақ бўлди.
Компанйнинг Бавариядаги ўйин услуби ва натижалари клуб раҳбариятида катта ишонч уйғотмоқда. Ули Ҳоэнесс агар имкон бўлса, Компанйни клубда яна беш ёки ўн йил кўришни исташини қўшимча қилди.
Себастиан Ҳоэнесс эса Стуттгартни қийин вазиятдан олиб чиқиб, юқори чўққиларга олиб чиққани учун амакиси томонидан катта ҳурматга сазовор бўлди. Унинг Бундеслига даражасидаги барқарорлиги ва босим остида ишлаш қобилияти келажак учун яхши истиқбол ваъда қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!