date

Барселона Энтони Гордон трансфери учун курашга қўшилди

Барселона Энтони Гордон трансфери учун курашга қўшилди

Барселона Нюкасл Юнайтед вингери Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Каталонияликлар ёзги трансфер ойнаси олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун тезкор ва динамик ўйинчи изламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Спорт директори Деко клуб қароргоҳида футболчининг агентлари билан учрашув ўтказди. Ушбу музокаралар Барселона раҳбариятининг инглиз футболчисига бўлган жиддий қизиқишидан далолат беради.

Бироқ, бу трансфер осон кечмайди. Бавария ҳам узоқ вақтдан бери Гордоннинг ўйинларини кузатиб келмоқда ва футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун молиявий ресурсларга эга.

Нюкасл Юнайтед ўз етакчиси учун 80 миллион евро атрофида маблағ талаб қилмоқда. Барселона эса молиявий қоидаларни инобатга олган ҳолда, ушбу трансферни амалга ошириш учун жиддий қарорлар қабул қилиши керак бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Энтони Гордон трансфери учун курашга қўшилди