Роомба яратувчиси сунъий интеллектга эга робот-ҳамроҳни тақдим этди

Роомба робот-чангютгичлари яратувчиси Cолин Англе ўзининг янги Фамилиар Мачинес & Магиc стартапи доирасида уй ҳайвони вазифасини ўтай оладиган сунъий интеллектли роботни ишлаб чиқмоқда. Фамилиар деб номланган ушбу тўрт оёқли қурилма айиқ, бойқуш ва олтин ретрвер кўринишларини ўзида мужассам этган бўлиб, у фойдаланувчи билан ҳиссий боғлиқлик ўрнатишга мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма Нвидиа Жетсон Орин чипи базасида ишлайди ва генератив модел ёрдамида интернетга уланмасдан, маҳаллий даражада маълумотларни қайта ишлайди. Робот ўзининг ҳаракатлари, мимикаси ва товушлари орқали мулоқот қилади, бу эса уни оддий экранли гаджетлардан ажратиб туради. Cолин Англе роботнинг вазифаси шунчаки буйруқларни бажариш эмас, балки оила аъзолари билан бирга яшаб, уларнинг одатларига мослашадиган «рақамли мавжудот» яратиш эканлигини таъкидлайди.
Фамилиар лойиҳаси Дисней, МИТ, Бостон Дйнамиcс ва Amazon каби етакчи компаниялардан келган мутахассислар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Роботнинг асосий мақсади — ёлғизлик билан курашиш, болалар ва қарияларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда одамларни экранлардан чалғитиб, фаолроқ ҳаёт тарзига ундашдир. Унинг нархи уй ҳайвонини боқиш харажатларига тенг бўлиши кутилмоқда.
Ишлаб чиқувчилар роботнинг инсон қиёфасида бўлишидан атайлаб воз кечишган, чунки бу фойдаланувчиларда ортиқча кутишларни келтириб чиқариши мумкин. 2026-йилда бозорга чиқиши кутилаётган ушбу робот зинадан чиқиш ёки буюмларни ушлаш каби мураккаб механик вазифаларни бажармайди, бунинг ўрнига у хавфсизлик ва ҳиссий мулоқотга кўпроқ эътибор қаратади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!