Витинҳа: Криштиано Роналдо билан ва у учун Жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз

Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Витинҳа 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан Криштиано Роналдо жамоага қандай таъсир ўтказаётгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, футболчилар афсонавий сардорлари билан бирга ва айнан у учун турнирда ғолиб чиқишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирда Саудия Арабистонининг Ал Насср клубида тўп сураётган Криштиано Роналдо ёши ўтиб бораётганига қарамай, Португалия терма жамоасининг асосий фигураси бўлиб қолмоқда. Витинҳа сардорининг профессионализмига юқори баҳо бериб, у билан бир кийим алмаштириш хонасида бўлиш катта шараф эканлигини таъкидлади.
"У футболга жуда жиддий ёндашади ва ҳеч нарсани тасодифга қолдирмайди. Майдонга тушганда у ўзининг 100 фоиз тайёр эканлигини ва жамоа учун қўлидан келган барча ишни қилганини билади", — деди Витинҳа FIFA расмий сайтига берган интервюсида.
Португалия терма жамоаси аъзоси олдинда қийин йўл турганини тан олиб, жамоа босқичма-босқич ҳаракат қилиши кераклигини қўшимча қилди. Ҳозирги асосий вазифа — гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!