Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтиришга рози бўлди

Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришган. Германия терма жамоаси ҳимоячиси клубнинг янги таклифини қабул қилди ва яна бир мавсум давомида Мадрид жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клубнинг ўттиз ёшдан ошган футболчилар билан фақат бир йиллик шартнома имзолаш ҳақидаги қатъий сиёсати туфайли, Рюдигер ўзининг дастлабки талабларидан воз кечишга мажбур бўлди. Ҳимоячи икки йиллик битимни кутган бўлса-да, якунда клуб қоидаларига бўйсунишни маъқул кўрди.
Ўтган мавсум Антонио учун жисмоний муаммолар сабабли оғир кечди. Узоқ давом этган жароҳатлар ва жарроҳлик амалиётидан сўнг, футболчи яна ўзининг энг яхши спорт формасига қайтди. Лондондаги муолажалардан кейин Рюдигер майдонда барқарор ўйин намойиш этмоқда.
2022-йилда Челси сафидан эркин агент сифатида келган ҳимоячи, қисқа вақт ичида Карло Анселотти жамоасининг асосий таркибидан жой олди. Саудия Арабистонидан тушган қимматбаҳо таклифларга қарамай, у Мадридда қолишни ва йирик совринлар учун курашни давом эттиришни танлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!