Бавария ёш иқтидор ва дарвозабон масаласида янги режалар устида ишламоқда

1 дақиқа ўқиш192
Бавария ёш иқтидор ва дарвозабон масаласида янги режалар устида ишламоқда

Бавария PSJ сафидаги ёш иқтидор эгаси Пер Мунгенгени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. ЛЪЕқуипе нашрининг хабар беришича, Мюнхен клуби француз жамоасининг У19 таркибида тўп сураётган 18 ёшли марказий ҳужумчи билан жиддий қизиқмоқда. Футболчи 2021-йилда PSJ академиясига келиб қўшилган ва жорий йилнинг май ойида Лига 1 доирасидаги ўйинда дебют қилган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бироқ, Бавариянинг бу трансферни амалга ошириш имкониятлари ҳозирча ноаниқ. Парижнинг бошқа бир клуби Парис ФК ҳам ёш иқтидор эгасига даъвогарлик қилмоқда. Айни дамда Мунгенге PSJ билан профессионал шартнома имзолашга яқин турибди ва томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Бошқа бир хабарга кўра, Бавария дарвозабони Александр Нюбелнинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Штутгартдаги ижара муддати якунланаётган посбоннинг Мюнхен клуби режаларига кирмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Клуб раҳбарияти уни 10–15 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Мануэль Ноер ва Свен Улрайх билан шартномалар узайтирилганидан сўнг, Бавария янги мавсумни тажрибали дарвозабонлар билан бошлашни мақсад қилган. 2020-йилда Шалке 04 клубидан келган Нюбел Мюнхен жамоаси сафида атиги тўртта расмий ўйинда майдонга тушган холос.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?