date

Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда

Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда

“Ўзгидромет” 20 май, чоршанба куни учун навбатдаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Синоптиклар маълумотига кўра, мамлакатнинг қатор ҳудудларида ёмғир, момақалдироқ ва кучли шамол кузатилиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонлар ҳам юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Куннинг иккинчи қисмида қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи пайтларда 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19, кундузи эса 30-32 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача етиб, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 29-34 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан тус олади. Қисқа муддатли ёмғир ва чақмоқли об-ҳаво прогноз қилинган. Шамолнинг кучайиши айрим ҳудудларда ноқулайлик туғдириши мумкин.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли юқори. Шамол тезлиги баъзи ҳудудларда 18 метр/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кундузи 27-32 даража оралиғида сақланиб туради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво нисбатан иссиқ бўлади. Айрим жойларда ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши мумкин. Шу билан бирга, момақалдироқли ёмғир ва кучли шамол ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Фарғона водийси — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғирлар бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи ҳудудларда кучайиши айтилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вазият янада жиддийроқ бўлиши мумкин. Вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши, сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Мутахассислар эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида 22 майгача сел хавфи эълон қилинган. Эслатиб ўтамиз, 18 май куни айрим ҳудудларда кучли шамол ва ёмғир кузатилди. Жиззах вилоятининг Зомин туманида ҳатто майда дўл ёғгани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда