date

Хосе Моуринё Реал Мадридга қайтмоқда: клуб португалиялик мураббий учун товон пули тўлади

Joze Mourinyo Real Madridga qaytmoqda: klub portugaliyalik murabbiy uchun tovon puli to‘ladi

Хосе Моуринё кўп йиллик танаффусдан сўнг яна Реал Мадрид бошқарувига қайтиш арафасида турибди. Мадридликлар 13 йил аввал клубни тарк этган португалиялик мутахассисни қайтариш учун Бенфика билан тузилган шартномадаги товон пулини тўлаб берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Sky Sport Италиа хабарига кўра, Испания гранди душанба куни Моуринёнинг Лиссабон клуби билан шартномасини бекор қилиш учун 3 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаган. Бу қадам Флорентино Переснинг «Maxсус» (Тҳе Специал Оне) деб ном қозонган мураббийни Мадридга қайтариш режасидаги ҳал қилувчи босқич бўлди.

Моуринё 2010-йилдан 2013-йилгача бўлган даврда Реал Мадрид билан Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган эди. Мураббийнинг агенти Жорже Мендеш ва клуб раҳбарияти ўртасидаги музокаралар сўнгги кунларда жадал суръатларда ўтди.

Маълумотларга кўра, томонлар икки йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Перес жорий мавсумни совринсиз якунлаган ва чемпионатда Барселонадан ортда қолган жамоада янги даврни бошлаш учун Моуринёни асосий номзод деб билмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хосе Моуринё Реал Мадридга қайтмоқда: клуб португалиялик мураббий учун товон пули тўлади