14:30 / 06.07.2018
2 884

Лоторея, психология ёки математика? Испания Де Хеанинг ялқовлиги учун мағлуб бўлди (фото)

Лоторея, психология ёки математика? Испания Де Хеанинг ялқовлиги учун мағлуб бўлди (фото)
Интернетда Россиянинг Испания устидан қозонган ғалабаси ҳақлими ёки шунчаки омад, деган тортишувлар давом этмоқда. Ва ушбу савол мени ҳам қийнаб келган эди. Лекин пенальтилар сериясида бир лаҳза бўлдики, барча саволларга жавоб топилди; бу Сергей Игнашевичнинг марказга йўллаган аниқ зарбаси, Испания посбони Давид де Хеа эса хатога йўл қўйди ва ўнг томонга сакради. Айтишингиз мумкин, россиялик ҳимоячининг зарбасини нима алоқаси бор? Бироқ амалда айнан ушбу лаҳза испанларнинг Россияга қарши ўйинга бўлган муносабатини кўрсатиб берди: испанлар ушбу баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмаган.

Акс ҳолда Давид рақибларининг тўпни қай тарафга йўллашини билар эди. Черышев ва Дзюба каби ҳужумчилар одатдагидан бошқача тепса ҳам, 38 ёшли ҳимоячи билан бўлган зарбада аниқ ёрдам берар эди. Сергей Игнашевич барча 11 метрлик жарима зарбаларини бир хил усулда амалга оширади: «тўсин»дан аниқ марказ бўйлаб. Ҳимоячи охирги маротаба бошқача усулда 2016 йили «Амкар»га қарши ўйинда тепган экан. Сергейнинг қатъийлиги ва испанларнинг умуман тайёргарлик кўрмагани ўз ишини бажарди. Стратегик нуқтаи назардан дарвозабон жойидан жилмаган бўлар эди. Аммо Де Хеа буни билмаган ва бу испанларга мундиалдан чиқиб кетиш билан якун топди.

Акинфеевчи?

Испанларнинг эгоистик характери остида Россия терма жамоаси дарвозабонининг жиҳатлари яққол кўриниб турди. Ўйинни ҳимоядан қурган Станислав Черчесов ўйиннинг якунини пенальтиларга боришини таҳмин қилган ва бунга муносиб тайёргарликни кўрган. Бундай ҳолатларда мураббийнинг иши битта: дарвозабонга қалам билан блокнот топширилади ва фойдасиз, таваккал сакрашлар ўрнига монитор олдида рақибни ўрганади. Буни посбонлар учун уй вазифаси десак ҳам бўлади. Ўзининг истеъдодига умид қилган Де Хеадан фарқли равишда тажрибали ва ёши катта Акинфеев рақибнинг ўйинларини эринмасдан кўриб чиққан. Бу меҳнатнинг оқибатида 5 зарбанинг 2 таси қайтарилди. 40 % - натижа жисмоний жиҳатдан пенальти қайтариш учун мукаммал бўлмаган посбон учун ажойиб кўрсаткич.

Зарба берувчини ўрганиш 11 метрлик зарбани қайтаришда имкониятларни оширади. Бунга бир мисолни келтириш лозим деб топдим. Петр Чех Европа чемпионлар лигасининг финалида Арьен Роббеннинг пенальтисини қайтаргани эсингиздами? 95-дақиқадаги ажойиб сейв «аристократлар»га пенальтилар серияси қадар етиб боришни ва кейинчалик «Челси» ғалаба қозонишини ҳам таъминлаб берди. Чех ўйиндан кейин ўзининг сакрашини қуйидагича изоҳлаб берган:

«Биз иккимиз ҳам жуда чарчаган эдик. Арьеннинг чап оёғи билан зарба беришини, лекин қай тарафга йўналтиришини билмас эдим: у ҳар доим турли томонга тепади. Иккимиз ҳам чапақаймиз ва мен чапақай футболчи каби ўйлай бошладим: «Мен чарчадим ва зарбани аниқлик билан эмас, куч билан тепаман. Шундай экан, ўзимга нисбатан ўнг томонга тепаман».

Ва мен чап тарафга сакрадим» (Чехнинг Sky Sports га берган интервьюдан)

Шундай экан рақибни ўрганиш ва таҳлил қилиш унинг устидан ғалаба қозонишга хизмат қилади.
Бобур Собиржонов


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лоторея, психология ёки математика? Испания Де Хеанинг ялқовлиги учун мағлуб бўлди (фото)