
Афсонавий "Рома" футболчиси Франческо Тотти А Сериянинг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини номлади. 11-турдан сўнг турнир жадвалида "Интер" 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Худди шунча очкога эга бўлган "Рома" тўплар фарқи бўйича иккинчи ўринда. Кейинги ўринларда "Милан" ва "Наполи" (22 очкодан), шунингдек, бешинчи ва олтинчи ўринларда мос равишда "Болонья" (21) ва "Ювентус" (19) жойлашган.
"Бу мавсумда скудетто учун курашда учта асосий фаворит бор – "Интер", "Наполи" ва "Милан". "Россонери" ҳақидаги фикримни ўзгартирдим, чунки улар ҳафтасига фақат битта учрашув ўтказишади, бу эса тикланиш ва тайёргарлик учун кўпроқ вақт беради.
Бундан ташқари, Аллегри омилини ҳам ҳисобга олиш лозим. Менинг фикримча, айнан шу учта жамоа охиригача чемпионлик учун курашади", – дея DAZN билан суҳбатда таъкидлади Тотти.
Ўтган мавсумда А Серия чемпиони "Наполи" бўлган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.