
Аякс ярим ҳимоячиси Жорти Мокио «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқиш доирасига тушди. 17 ёшли футболчи Амстердам клуби билан келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган.
Гарчи Нидерландия гранди истиқболли бельгиялик билан шартномани узайтиришни хоҳлаётган бўлса-да, ўйинчи клуб лойиҳасидан қониқмаган. Журналист Саша Тавольерининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ушбу вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Қолаверса, «Ньюкасл» ва Франкфуртнинг «Айнтрахт» клублари ҳам иқтидорли футболчини қўлга киритишни истамоқда. Жорти Мокио Аякснинг асосий жамоаси сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Трансфермаркт портали маълумотига кўра, ярим ҳимоячи, шунингдек, ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай оладиган футболчининг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.