date

U-17 ЖЧ. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

U-17 ЖЧ. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

Қатарда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичи якунига етди. Шу тариқа 18 ноябр куни бўлиб ўтадиган 1/8 финал жуфтликлари тўлиқ шаклланди. Мусобақа энди янада масъулиятли, янада юқори кучланишли босқичга кирди:

  • Мексика — Португалия

  • Швейцария — Ирландия

  • Марокаш — Мали

  • Бразилия — Франция

  • Австрия — Англия

  • КХДР — Япония

  • Италия — Ўзбекистон

  • Уганда — Буркина-Фасо

Ўзбекистон U-17 жамоаси ҳам ўз тарихи учун энг муҳим босқич остонасида турибди. Италияга қарши беллашув мушкул бўлиши турган гап, бироқ жамоа бу мусобақада ирода ва характер нималигини аллақачон кўрсатиб бўлди.

Энг қизиғи, агар ўсмирларимиз 1/8 финални ҳам босиб ўтса, чорак финалда уларни Африка вакиллари — Уганда ёки Буркина-Фасодан бири кутиб турибди. Бу эса мусобақада янги сюрпризлар ва юқори даражадаги курашлар ҳали олдинда эканини англатади.

Мусобақа қизғин паллага кирди. Мухлислар эса энди ҳар бир баҳсни нафасини ушлаб кузатадиган вақт келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » U-17 ЖЧ. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди