date

Климтнинг портрети нега тарихдаги энг қиммат санъат асарига айланди?

Климтнинг портрети нега тарихдаги энг қиммат санъат асарига айланди?

Машҳур австриялик рассом Густав Климтнинг “Elizabet Lederer portreti” номли асари Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 236,4 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу ҳолат замонавий санъат тарихида энг қиммат нархда сотилган асар сифатида рекорд ўрнатди, деб хабар берди Bloomberg.

Ноёб асар Estee Lauder компаниясининг собиқ раҳбари, марҳум миллиардер Leonard Lauder коллекциясининг бир қисми бўлган. Умумий ҳисобда 24 лотдан иборат коллекция 527,5 миллион долларлик савдо даромадини таъминлаган бўлса-да, Климтнинг картинаси кечанинг энг катта муваффақияти сифатида эътироф этилди. Асарнинг бошланғич баҳоси 150 миллион доллар эди.

“Elizabet Lederer portreti” 1914-йилда чизилган бўлиб, Климт ижодининг сўнгги босқичига мансуб. Суратда Хитой императорларининг либосини эслатувчи оқ кийимдаги 20 ёшли Elizabet Lederer тасвирланган. Портрет Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан мусодара қилинган, бироқ сақланиб қолиб, 1948-йилда оиласига қайтарилган.

1985-йилда Leonard Lauder ушбу портретни ўз шахсий коллекциясига қўшган. Эндиликда эса бу асар дунёдаги энг қиммат замонавий санъат намуналаридан бирига айланди. Рассом Густав Климт эса 1918-йилда вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Климтнинг портрети нега тарихдаги энг қиммат санъат асарига айланди?