Март ойида икки мингдан зийод киши Beeline‘нинг Бепул WiFi-майдончасидан фойдаланишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Март ойида икки мингдан зийод киши Beeline‘нинг Бепул WiFi-майдончасидан фойдаланишди

Технология 15-04-2016, 19:49 552
Март ойида икки мингдан зийод киши Beeline‘нинг Бепул WiFi-майдончасидан фойдаланишди

Beeline Марказий офис ёнида жойлашган бепул WiFi-майдончага ташриф буюрган абонентлар сони ҳақида хабар беради. Ижтимоий тармоқлар аллеясидан бир ойда ўртача 2000 киши интернетга чиқмоқда.

Шу кунларда WiFi-майдончаси ADBRAND 2016 танловида “Реклама экстерьерининг энг яхши безатилиши” номинациясида иштирок этоқда. Beeline‘нинг ноёб майдончасини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш лозим http://adweek.uz/index.php/en/adfest-3

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Beeline барча абонентлар учун бепул очиқ WiFi-майдончаси ишга туширилгани ҳақида хабар берган. Wеb-серфинг BeelineFreeExt WiFi нуқтаси орқали жойлашган. Хизмат Beeline абонентлари учун бепул.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.