Google автомобиль дастури бош техниги компаниядан кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google автомобиль дастури бош техниги компаниядан кетди

Технология 6-08-2016, 16:33 724
Google автомобиль дастури бош техниги компаниядан кетди

Google компанияси ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар яратиш ва ишлаб чиқиш дастурининг бош техниги Крис Урмсон, компанияни тарк этиши ҳақида эълон қилди.

«Етти ярим йил муқаддам, ўша вақтда Google компаниясининг ички махфий лойиҳаси бўлган дастурга қўшилган эдим. Ундан аввал, ўнлаб йиллар мобайнида ўзини ўзи бошқарадиган автомобиллар илмий фантастикага оид хомхаёл бўлиб келганди. Биз уни амалга ошира оламизми?, деган савол ўйлантирарди» — деб ёзган Крис ўз блогида.

У, шунингдек, «янги саргузаштларни қидираётгани боис», компанияни тарк этишга қарор қилганини маълум қилган.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.