Apple компанияси 12 дюймли Macbook’ни тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси 12 дюймли Macbook’ни тақдим этди

Технология 10-03-2015, 18:47 1 039
Apple компанияси 12 дюймли Macbook’ни тақдим этди

9 мартда бўлиб ўтган кўргазмада Apple компанияси Macbook’нинг 12 дюймли дисплейга эга янги моделини тақдим этди.

Ноутбукнинг оғирлиги 907 гр, қалинлиги эса 13,1 мм. Бу Macbook сериясидаги энг юпқа ноутбук ҳисобланади.

Компания ноутбукни янги клавиатура ҳамда тачпад билан жиҳозлаган. Клавиатура янги Butterfly механизмида ишлайди. Бу клавишларни 40 фоиз юпқароқ ва 4 баробар мустаҳкамроқ қилишга имкон яратади. Тачпадда ҳаракатни кузатувчи 4та датчик ўрнатилди. Ундаги механик тугмалар олиб ташланиб, улар дастурий қисмга ўрнатилди. Янги тачпадда одатий ҳамда қаттиқ (Force Touch) босиш мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида ҳар хил вазифаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, қўшимча меню ёки қидирувни чақириш мумкин.

Бу Apple’нинг кулер ўрнатилмаган илк ноутбуки бўлиб, у 2та: USB-C ҳамда қулоқчин учун портларга эга.

Янги батареяларда ноутбук 9-10 соат ишлай олади.

Янги Macbook 1,1 ГГц частотада ишлайдиган 2 ядроли Intel Core M процессорда ишлайди. Бундан ташқари, унга 8 ГБ тезкор ҳамда 256 ГБ доимий хотира ўрнатилади.

Macbook 2015 йилнинг 10 апрелидан 1299 доллар нархда сотувга чиқади.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.