Digital Innovation Technology Systems (ISTD) Ltd. (DIT Systems) компанияси Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Компания инновацион қўшимча хизмат кўрсатиш турлари, digital ечимлар ва ижодий IT лойиҳаларини оммалаштириш ва монетизация қилиш бўйича эксперт, агрегатор бўлиб, бутун дунё бўйлаб 150 миллион мобил алоқа абонентига эга.
Ўзбекистондаги офис компаниянинг Марказий Осиёдаги илк тажрибаси бўлади.
Очилиш маросими 6 октябрь куни кўпсонли шериклар иштирокида бўлиб ўтди.
Филиал DIT Systems’нинг минтақадаги мавқеини ошириш, Ўзбекистон ва Марказий Осиё маҳаллий ва халқаро мобил операторлари билан ишлашга жавоб беради.
Компаниянинг ўзбекистонликларга кўрсатадиган хизматлари мобил молия хизматлари, интенсив коммуникация сервислари, кўнгилочар контент ва мобил дастурлардан иборат бўлиши айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди