Чамаси бир қатор рақамли технология гигантлари пилотсиз автомобиль яратишга жиддий қизиққан кўринади. Агар Google компанияси мана бир неча йилдирки пилотсиз ўзиюрар автомобиллар устида иш олиб бораётган бўлса, аввалроқ Apple фирмаси ҳам автомобилсозлик соҳасига кириб келмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Куни кеча Лос-Анжелес (АҚШ, Калифорния) шаҳрида ўтказилган автошоуда турли процессорлар тайёрлашга ихтисослашган Intel компаниясининг раҳбари Брайан Кржанич пилотсиз автомобиль ишлаб чиқилиши учун 250 млн доллар сармоя ажратилиши ҳақида маълум қилди. Қизиғи шундаки, Intel автомобилсозлар конференцияда илк маротаба иштироқ этмоқда, бу эса унинг мазкур лойиҳага нақадар жиддий ёндашаётганини исботлайди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Intel мазкур лойиҳа доирасида автомобилга янги рақамли технологияларни ҳам қўллаш мақсадида. Юқори ахборот технологиялари пилотсиз автомобилнинг хавфсизлигини оширади, харажатларни камайтиради ва транспортнинг самарадорлигини кучайтиради. Баъзи прогнозларга кўра, пилотсиз автомобиллар АҚШ иқтисодиётига бир йилда 121 миллиард доллар маблағни тежаб қолишига имконият яратар экан.
Intel’нинг баъзи технологиялари айни вақтда BMW, Daimler, Hyundai, Infiniti, Jaguar XF, Kia, Lexus, Mini Cooper, Rolls Royce, Toyota ва Tesla каби автомобилсозлар томонидан қўлланилиб келинмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди