Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи телевизор кўрмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи телевизор кўрмайди

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи телевизор кўрмайди

2016 йилнинг ноябрь ойида Тошкент реклама Ассоциацияси мамлакатдаги энг оммабоп мулоқот каналларини (телевидение, радио ва интернет) аниқлаш мақсадида Ўзбекистон медиа бозорида тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда Uz24.uz сайти ёзмоқда.

Сўровда асосий қисми 20-45 ёш оралиғида бўлган 1700 нафар одам иштирок этди. Аудиторияни сўровга жалб қилиш мақсадида Узнетдаги мавзули интернет-нашрлар ҳамда Facebook, Yandex, ва Мail.ru каби энг оммабоп ресурсларнинг реклама майдонларидан фойдаланилди.

Ўтказилган сўровга кўра, респондентларнинг 95 фоизидан ортиғи турли қурилмалардан (смартфон, планшет, ноутбук ва компьютер) фойдаланган ҳолда интернетга кун давомида бир неча марта кирадилар. Фойдаланувчиларининг асосий қисми интернетга кириш учун мобил гаджетларни ишлатадилар: респондентларнинг 84 фоизи интернетдан смартфон орқали фойдаланса, 19,3 фоизи бунинг учун планшетга мурожаат қилади. Десктоп қурилмалар орасида эса ноутбук (59,5%) ва компьютерларнинг (50,6%) улуши анча салмоқли.
Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи телевизор кўрмайди

Телевизион аудитория бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: респондентларнинг 33 фоизи кун давомида фақат бир марта телевизор кўрадилар, 19% телевизордан кун мобайнида бир неча соат фойдаланадилар, 13,8% қатнашчилар эса умуман телевизор кўрмас экан.
Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи телевизор кўрмайди

Натижаларга кўра, сўралганларнинг 45 фоизи умуман радио тинглашмайди, 14,6 фоизи кунда фақат бир марта радиога қулоқ тутадилар ва фақатгина 8% қатнашчилар фаол радио тингловчилар ҳисобланади.

Тадқиқот Ledokol Group digital агентлиги, OMD Media Direction реклама агентлиги ва De Facto маркетинг агентлиги кўмагида ўтказилди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.