Facebook иш шароити яратиш бўйича АҚШнинг етакчи технологик компанияси деб тан олинди

  • Технология
  • 8-12-2016, 11:48
  • 572
  • Facebook иш шароити яратиш бўйича АҚШнинг етакчи технологик компанияси деб тан олинди

    Glassdoor кадрлар сервиси ахборотига кўра, жорий йилда ишчиларга фаолият юритиш учун шароит яратиб бериш бўйича биринчилик АҚШнинг Facebook компаниясига тегишлидир. У АҚШнинг технологик компаниялари орасида ишлаш учун энг яхши жой деб топилди, деб хабар беради «Дарё».

    Ўтган йилги етакчи — Airbnb уй-жой ижараси сервиси ўз позициясини йўқотиб, технологик компаниялар орасида 17-ўринга тушиб кетди.

    Иккинчи ўринни Google эгаллади, профессионаллар ижтимоий тармоғи — LinkedIn бешинчи бўлди. Apple ва Microsoft рейтингнинг охирги — 18 ва 19-поғоналарини эгаллади.