Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайдиган илк компьютерлар келгуси йилда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бу ҳақда Microsoft ва Qualcomm компаниялари куни кеча ўтказилган WinHEC 2016 конференциясида маълум қилганлар. Snapdragon 835 Windows 10 дастурига бутунлай мос келади ва бу омил ARM-процессорларнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Фойдаланувчилар мобил гаджетларда ушбу процессор ёрдамида Windows дастурлари, жумладан, Win32 дастурларини (MS Office, Adobe Photoshop ва ўйинлар) ишга туширишлари мумкин бўлади. Ушбу жараён янги эмулятор орқали амалга оширилади. Qualcomm Snapdragon чиплари Windows қурилмаларига Wi-Fi ва LTE, 5G, eSIM, бармоқ изи сканери ва тезкор зарядлаш каби функцияларни қўллаш имконини беради. Шу билан бирга, бундай чиплар фаол совутиш талаб этилмайдиган ва ишлаш муддати узоқ бўлган ихчам девайслар тайёрлашга йўл очади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди