Microsoft компанияси Cortana овозли ассистентини интернетга уланиши мумкин бўлган маиший техника воситаларига созлашга қарор қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бундай функция мазкур қурилмаларни масофадан бошқариш имкониятини беради.
Microsoft расмийларидан бири бўлган Карл Форестернинг сўзларига кўра, Cortana ассистентини дисплейга эга бўлган исталган маиший техника воситасига татбиқ этиш мумкин.
Яқинда Хитойда ўтказилган WinHEC конференциясида Microsoft Cortana ўрнатилган совутгич, тостер ва термостатнинг намуналари намойиш этилган. АҚШ фирмаси 2017 йилнинг март ойида Cortana овозли бошқарувига асосланган илк уй қурилмаларини тақдим этишни режалаштирган.
Нашрнинг ёзишича, Microsoft ўзи бундай маиший техника жиҳозларини ишлаб чиқармайди, балки уларни тайёрлайдиган брендлар билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиб, қурилмаларга овозли ассистентни жорий қилиш мақсадида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди