МегаФон Mail.Ru Group’нинг назорат акцияларини сотиб олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

МегаФон Mail.Ru Group’нинг назорат акцияларини сотиб олади

  • Технология
  • 24-12-2016, 13:33
  • 653
  • МегаФон Mail.Ru Group’нинг назорат акцияларини сотиб олади

    Россиянинг МегаФон мобил оператори Mail.Ru Group компаниясининг 63,8 фоизли назорат акцияларини харид қилади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Мазкур келишувнинг умумий суммаси 740 млн долларга тенг бўлиб, ундан 640 млн доллар қисми битим ёпилишида, қолган 100 млн доллари эса бир йил ичида тўланиши лозим.

    Акциялар USM компаниялар гуруҳига кирадиган New Media and Technology Investment LP, New Media Technologies Capital Partners Limited ва Ardoe Finance Limited каби фирмалардан сотиб олинади. МегаФон директорлар кенгаши тез орада акционерлар йиғилишида ушбу битимни тасдиқлаш мақсадида.

    Иккала компаниянинг таъкидлашича, бундай келишув ҳамкорликда яратилган сервисларни такомиллаштириш ва уларнинг сонини кўпайтиришга ёрдам берар экан.

    loading...