Ниҳоят iPhone учун Samsung Gear иловаси чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ниҳоят iPhone учун Samsung Gear иловаси чиқарилди

Технология 10-01-2017, 23:11 371
Ниҳоят iPhone учун Samsung Gear иловаси чиқарилди

Маълумки, Samsung Gear ақлли соатлари Samsung Gear App деб номланадиган махсус илова орқали бошқарилади. Бундан бир неча кун олдин ушбу илованинг узоқ кутилган iOS версияси чиқарилди. Эндиликда ушбу илова ёрдамида iPhone ва iPad фойдаланувчилари ҳам Samsung Gear соатларидан (Gear Fit2, Gear S2, Gear S3) фойдаланишлари мумкин бўлди.

Terabayt сайтининг маълум қилишича, Samsung ушбу соатларнинг iOS қурилмаларид билан ҳам тўлақонли ишлашига ваъда берган. Бироқ iPhone фойдаланувчиларининг iTunes`да қолдирган шарҳларига эътибор қаратадиган бўлсак, илова баъзи Gear соатлари билан ишламаяпти ва айрим кутилган функциялар ҳам мавжуд эмас (масалан, Samsung Pay).


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.