Apple корпорациясининг энг тажрибали дастурчиларидан бири - Крис Лэттнер - Tesla Motors компаниясига ўтмоқда. У янги автопилот тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, дейилади Tesla сайтида тақдим этилган хабарда.
"Биз Крис Лэттнер келганидан хурсандмиз. У Tesla’да автопилотга мўлжалланган дастурий таъминот бўйича вице-президент бўлади", - таъкидланади хабарда. Унда айтилишича, Лэттнер Apple’да тахминан 11 йил ишлаб, Swift дастурлаш тилини яратишда катта ўрин тутди ва юқори малакали мутахассис сифатида ном қозонган. Tesla Лэттнер инсон иштирокисиз ҳаракатлана олувчи автомобилларни яратишда ёрдам беришига умид билдирмоқда.
Аввалроқ Tesla’да автопилот ишлаб чиқиш бўлимида фақатгина вақтинчалик раҳбар бор эди. Бу лавозимни Жинна Ҳуссайн эгаллаб турган бўлиб, у SpaceX компаниясида дастурий таъминотни ишлаб чиқишда бошчилик қилган. Tesla’га, ҳудди SpaceX каби америкалик ишбилармон Илон Маск раҳбарлик қилади. Reuters агентлигининг таъкидлашича, Лэттнер Apple раҳбариятини компанияни тарк этиши ҳақида хабардор қилган.
Маълумот учун, Tesla 2016 йилнинг октябрида ўзи томонидан чиқарилувчи автомобилларни автопилотнинг бутунлай автоном ишлашига кўмак берувчи янги тизимлар билан жиҳозлаш ниятида эканини маълум қилганди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Ўшанда янги тизимлар “автомобилда 250 метр масофага қадар 360 даражали кўриш имконини берувчи саккизта камера ва 12та яхшиланган ультратовуш датчиклари” билан жиҳозланиши айтилган. Улар “йўлда қаттиқ ва енгил объектларни аввалгидан икки бора кўпроқ аниқлаш имконини беради”. Бундан ташқари, Tesla машиналари маълумотларни қайта ишловчи яхшиланган функцияли радарга ҳам эга бўлади.
АҚШда эса сўнгги ойларда Tesla автомобилларида автопилотни қўллаш билан боғлиқ бир неча ҳалокатлар рўй берганини таъкидлаб ўтиш жоиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди