YouTube Super Chat деб номланган янги функция ишга туширилишини эълон қилди, деб ёзади "Дарё". У фойдаланувчиларга ўзларининг бевосита трансляцияларидан пул ишлаш имконини беради. Янгилик шарофати билан, томошабинлар ўз изоҳлари бошқа изоҳлар юқорисига жойлашиб, ажралиб туриши учун пул тўлай олади.
Тез орада YouTube’да трансляцияларни кўриш чоғида чат ойнасида доллар белгичасини пайқаш мумкин бўлади. Уни босиш орқали блогерга маълум суммадаги маблағни юбориш мумкин. Сумма қанчалик катта бўлса, изоҳ шунчалик узоқ вақт давомида тепада туради ва у шунчалик кўп белгилардан иборат бўлиши мумкин.
Бундай изоҳ ўзининг алоҳида рангига эга бўлади, шунда трансляция муаллифи у пастга тушиб бораётган вақтда, уни осонлик билан топиб олади. Super Chat томошабинларга видеоблогрларга пул юбориш имконини берган бошқа бир функция — Fan Funding ўрнини эгаллайди.
Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, янги инструмент 18 ёшдан катта, яъни ўз тўлов картасига эга томошабинларга мўлжалланган.
Super Chat’нинг бета-версияси бутун дунё бўйлаб баъзи фойдаланувчилар учун очиқ, 31 январь куни эса ундан янада кўпроқ одамлар фойдаланиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради