Россиялик Виталий Поповнинг РБК нашрига маълум қилишича, у биринчи ҳарфи кенгайтирилган unicode-алифбосидан олинган символдан бошланувчи ɢoogle.com доменига ҳуқуқдан маҳрум этилди. Унинг айтишича, бу Google компанияси талаби билан юз берган. Компания бу бўйича ўз шикоятини 2017 йил бошида билдирган, деб ёзади Кун нашри.
"Google Inc. ёлғон тарзда мени зарарли дастурий таъминот тарқатишда, фишингда айбдор қилди. Бунга мен ҳам, менинг доменим ҳам зиғирча алоқамиз йўқ", деб айтмоқда Попов.
Поповнинг айтишича, уни доменга ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ҳукмини National Arbitration Forum Inc. юридик ташкилоти чиқарган. Доменга ҳуқуқлар энди кимга берилиши борасида аниқлик киритилмаган. Google’да ушбу вазиятга изоҳ берилмади.
Google 2017 йилда Поповнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан National Arbitration Forum’га шикоят қилган. Бу компания таркибига доменлар бўйича баҳсларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи ADR ташкилоти киради. Компания шикоятига кўра, россиялик ўз манзилидан спам тарқатиш ва фойдаланувчилар ҳақида шахсий маълумотларни йиғишда фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди