VIII Респубика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан «Фото ёки видеооқимдаги шахсни таниш ва аниқлаш ахборот-қидирув тизимларининг қурилиши услубининг ишланмаси» тақдим этилади. Бу ҳақда «Telegraf.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳа ТАТУнинг «Ахборот хавфсизлиги» кафедрасида ишлаб чиқилган бўлиб, бинога кириш ва ундан чиқишда одамлар оқимларини кузатиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишни назарда тутади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши ташкилотлар ва корхоналардаги одамлар, жумладан, ходимлар ва нотаниш шахсларни кузатиш ва уларнинг шахсини аниқлаш имконини беради. Ҳозирда дастурнинг синов версияси ишлаб чиқилган бўлиб, аниқлаш механизмининг таъсирчанлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ярмарка «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилади. Анъанага кўра қатор стендларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларга оид корхоналар тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди