Американинг Google компанияси эгаси бўлган Alphabet Inc. Uber такси хизматига нисбатан судга мурожаат қилди. У мазкур компанияни лидар (лазерли локатор) технологиясини ўғирлашда айбламоқда. Мазкур технология ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларда қўлланилади, деб хабар қилмоқда Кун.уз нашри.
Хабар қилинишича, Alphabet Inc. муқобил автомобиллар учун технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Waymo компаниясини ташкил этган. Айни компания Uber ва Google компаниясининг собиқ муҳандисларини лидарни ўғирлашда айбламоқда.
«Фикримизча, ушбу ҳаракатлар Waymo тижорий режалари ва интеллектуал мулкини эгаллаб олиш учун аниқ режа асосида амалга оширилган», — деган Google эгалари.
Тахминларга кўра, Google собиқ ходими Энтони Левандовски компанияни тарк этишидан аввал, Waymo компаниясига тегишли 14 мингдан ортиқ турли чизмалардан яширинча нусха олган. Улар орасида лидар ҳам бўлган, Энтони Uber таркибидаги стартапида ушбу чизмалардан фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси