LG Electronics компаниясининг смартфон маҳсулотлари ассортименти яна бир ҳамёнбоп девайс билан бойиди. LG Fortune 90 АҚШ долларидан сотилмоқда. Fortune номини олган гаджет нисбатан ҳамёнбоп нархга бир қатор мобиль технологияларни ваъда қилмоқда, деб ёзади Terabayt.uz сайти.
Корпуси пластикдан тайёрланган смартфон 5 дюймли, дисплейдаги пикселлар сиғими 854 х 480 пиксел бўлган экран билан таъминланагн. Ҳамёнбоп девайсда частота тезлиги 1,1 ГГц бўлган 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 210 (ARM Cortex-A7) процессор, Adreno 304 видеокартаси, 16 Гбайт доимий флэш-хотира ўрнатилган. Доимий хотирани microSD бўлмачаси орқали 32 Гбайт.гача ошириш мумкин. Ундаги тезкор хотира маълум қилинмаган.
Мобиль восита орқа панелидаги 5 мегапикселли бош камера фоточаноққа ва HD форматида видео тасвига олиш функциясига эга. Олд камера сиғими ҳам 5 МП.
LG Fortune батарея аккумуляторининг сиғими 2500 мА соат. Смартфон Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади. Knock Code, яъни дисплейга бармоқ билан аниқ чертиш зарби орқали смартфонни блокировкадан чиқариш, қувватни тежайдиган Battery Saver технологиялари жорий қилинган. Энг муҳими, гаджет орқа панелида бармоқ излари сканери ҳам мавжуд.
LG Fortune ўлчамлари: 144,8 х 72,4 х 7,9 мм. У алоқанинг 4G LTE, Wi-Fi ҳамда Bluetooth 4.1 тармоқларини қўллаб-қувватлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди