Beeline Мустақиллик Куни арафасида тошкентликларга бепул WiFi-майдонча ҳадя қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Мустақиллик Куни арафасида тошкентликларга бепул WiFi-майдонча ҳадя қилди

Технология 24-08-2015, 23:19 897
Beeline Мустақиллик Куни арафасида  тошкентликларга бепул WiFi-майдонча ҳадя қилди

Beeline барча абонентлар учун очиқ WiFi-майдончасини ишга туширди. Бепул интернетли янги майдонча компаниянинг Марказий офиси ёнида 700 квадрат метрли майдончада жойлашган. Шинам ва шу билан бир қаторда инновацион манзарада исталган wеb-ресурсларда мароқли вақт ўтказиш мумкин.

“Мустақиллик куни арафасида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига шундай совғани бағишлаш имкони борлигидан мамнунмиз, – дейди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Ўйлаймаки, Beeline WiFi-майдончаси абонентлар учун Тошкентнинг энг марказида жойлашган қулай ва севимли дам олиш жойига айланади”.

Web-серфинг BeelineFreeExt WiFi нуқтаси орқали жойлашган. Хизмат Beeline абонентлари учун бепул.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.