Beeline офисларининг байрам кунларидаги иш тартиби

  • Технология
  • 28-08-2015, 20:22
  • 922
  • Beeline офисларининг байрам кунларидаги иш тартиби

    Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг байрам кунларидаги иш тартибини эълон қилади. 31 август ва 1 сентябр кунлари бутун мамлакат бўйлаб компаниянинг шахсий офислари соат 09:00 дан 17:00 га қадар очиқ бўлади.

    Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг матбуот котиби Эльвира Сеттарова шундай деди: "Beeline абонентлари байрам кунлари алоқада қолишлари учун барча имкониятларни яратиб бермоқдамиз, шундай экан байрам кунлари офисларнинг ишлаши билан бир қаторда бутун Ўзбекистон бўйлаб кўплаб компания офисларида фоизсиз тўлов терминалларининг суткалик фаолияти таъминланади. Бу мижозларимизга ҳисобларини ўз вақтида тўлдириш имконини беради".
    Теглар: Beeline