Ўзбекистон аҳолиси интернетга уланиш бўйича 130-ўринни эгаллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон аҳолиси интернетга уланиш бўйича 130-ўринни эгаллади

Технология 23-09-2015, 12:23 844
Ўзбекистон аҳолиси интернетга уланиш бўйича 130-ўринни эгаллади

БМТнинг кенг полосали алоқаси бўйича махсус комиссияси бутун дунёда бўйича кенг полосали интернетга уланиш бўйича ҳисобот тайёрлади ва мос рейтинг тузди. Бу рейтингда Ўзбекистон 190 та давлат ичидан 130-ўринни эгаллади.

Мутахассисларнинг фикрича, 10,5 фоиз ўзбекистонлик тезкор интернет билан ўз уйидан туриб фойдаланади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг 44 фоиз аҳолиси тармоққа уланиш имкониятига эга.

Бу рейтингнинг 1-ўринига Исландия қўйилди. Бу ерда интернетга уланиш даражаси 98,2 фоизни ташкил қилади. Охирги ўринга эса Шимолий Корея қўйилди.

Ҳисоботни тузувчилар “бой давлатларда интернетга уланиш ўзининг юқори чегарасига яқин тургани, бироқ унинг ўсиш суръатлари ривожланаётган мамлакатлардаги миллиардлаб аҳоли ундан фойдалана олиши учун унчалик каттамас” деган хулосага келмоқдалар.

Ўзбекистон ҳукумати интернетга уланиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Айни пайтда фойдаланувчиларнинг кўпи интернетга мобиль қурилма орқали киради. Ўзбекистоннинг йирик уяли алоқа операторлари 2020 йилгача ўзларининг базавий станциялари сонини 6 минггача етказмоқчилар ва бу симсиз алоқанинг сифати ва тезлигининг яхшиланишига олиб келади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.