12:52 / 21.09.2017
5 283

Тим Кук iPhone Х нинг нархини «мақбул» деб атади

Apple компаниясининг бош директори Тим Кук минг долларлик iPhone Х смартфонининг нархини «мақбул» нарх деб ҳисоблашини маълум қилди. Бу ҳақда у ABC телеканалининг Good Morning America шоусига берган интервьюсида гапирган.
Тим Кук iPhone Х нинг нархини «мақбул» деб атади
Компания раҳбарининг айтишича, бу харидорлар олаётган технология учун мақбул нарх ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, кўпчилик одамлар телефонлар учун тўловни узоқ вақт давомида амалга оширади. Шунинг учун ҳамма ҳам телефоннинг тўлиқ қийматини бирданига тўлай олмайди. Бундан ташқари, кўпчилик ишлатиб юрган смартфонини олдиндан сотади, баъзи сотувчилар эса чегирма қилиб беради.

Шунингдек, Apple бош директори iPhone Х даги Face ID нинг хавфсизлигини бўйича саволга жавоб берди ва яна бир бор барча маълумот қурилмада сақланиши ва ҳеч қаерга юкланмаслигини эслатиб ўтди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тим Кук iPhone Х нинг нархини «мақбул» деб атади