00:14 / 30.09.2017
6 234

Ўзбекистонлик олим иштирокида рангли пахта нави етиштирилди

Ўзбекистонлик олим иштирокида рангли пахта нави етиштирилди
Волгоград Аграр университети ўзининг тажриба майдонида рангли пахта навини етиштирди, “Сделано у нас” портали хабарига асосан Спутник хабар берди.

Боғдорчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси профессори Ойбек Кимсанбаев айтишига қараганда, университет олимлари 10 хил рангли пахтани Волгоград иқлим шароитида етиштиришга ҳаракат қилишган. Тажриба натижасида пахтанинг саккиз хил ранги: хаки, очиқ жигарранг, сарғиш, яшил, қизғиш ва тўқ қизил рангларини Волгоград иқлимида етиштириш мумкинлиги аниқланган.

Профессор айтишига қараганда, пахта навлари табиий селекция йўли билан етиштирилган. Уларни олиш учун ҳеч қандай биотехнологик услублар ёки ген инжнериясидан фойдаланилмаган. Ойбек Кимсанбаев айтишига қараганда изланишлар давом этмоқда ва ҳозирча пахтани саноат масштабида ишлаб чиқариш ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Рангли пахтанинг оқ пахтадан сифати бўйича ҳеч қандай фарқи йўқ, лекин келажакда тўқимачилик саноати учун уни бўяш учун қилинаётган харажатлар камаяди. Айни дамда дунёда рангли пахта етиштириш билан АҚШ компаниялари шуғулланмоқда. Ўрта Осиё, Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатларида асосан оқ пахта етиштирилади.

Ҳозирча олинган пахта ҳосили асосан уруғ фонди ташкил қилиш учун сарфланади. Ушбу йил 1,5 минг гектар ерга етадиган миқдорда пахта уруғи олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонлик олим иштирокида рангли пахта нави етиштирилди