Microsoft’нинг максимал комплектациядаги ноутбуки 3199 долларга нархланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft’нинг максимал комплектациядаги ноутбуки 3199 долларга нархланди

Технология 20-10-2015, 00:39 863
Microsoft’нинг максимал комплектациядаги ноутбуки 3199 долларга нархланди

Microsoft компаниясининг онлайн дўконида Microsoft Surface Book ноутбукига олдиндан буюртма бериш имконияти туғилди. Унинг максимал комплектацияси нархи 3199 долларни ташкил қилди.

Ускуна планшет ва ноутбукнинг гибриди ҳисобланиб, ажратиб олинадиган 13.5 дюймли экранга эга. Компания мутасаддиларининг таъкидлашича, у ўз тоифасидаги энг самарадор ноутбук бўлиб, Macbook Pro 13дан 2 баробарга кучлироқдир. Microsoft ноутбукининг нархи 1499 доллардан бошланади. 128 ГБ ли SSD-хотира, 8 ГБ оператив хотира, 6-авлод Intel Core i5 процессори. 1699 долларга 256 ГБ хотирага эга вариантни харид қилиш мумкин, 1899 долларга эса ускунага NVIDIA дискрет видеокартаси улаб берилади.

3199 долларлик вариант ўз ичига 1 ТБ ли SSD-хотира, 16 ГБ ОЗУ, Intel Core i7 процессор ва Maxwell архитектурасидаги 1 ГБ хотирали NVIDIA GeForce видеокартасини олади. Олдиндан буюртма асосида Surface Book 5–8 ҳафтадан сўнг етказила бошланади, аммо энг қиммат моделга буюртмалар фақат 2016 йил 22 январидан очилади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.