“Яндекс” журналистларни роботларга алмаштиради

  • Технология
  • 26-10-2015, 15:22
  • 1 202
  • “Яндекс” журналистларни роботларга алмаштиради

    Яндекс интернет-портали ўз ахборот агентлигини ишга туширмоқчи, унда янгиликларни мухбир ва журналистлар эмас, автоматик алгоритмлар тайёрлайди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz.

    Маълумотларни таҳлил ва мониторинг қилиш асосида хабарлар тайёрланади, — дейди лойиҳа раҳбари. Даставвал, роботлар фақат йўлдаги тиқилинчлар ва об-ҳаво тўғрисида янгилик мақолачаларини тузади ҳамда интернет-фойдаланувчилар диққатини жалб қилган мавзуларни ажратади. Кейинчалик хизмат доираси кенгаяди.