OZON.ru йилнинг энг оммалашган смартфонини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

OZON.ru йилнинг энг оммалашган смартфонини эълон қилди

Технология 20-11-2015, 10:53 459

OZON.ru интернет-дўкони ўзининг OZON.ru ONLINE AWARDS мукофоти ғолиблари номини эълон қилди. «Электроника» категориясида жорий йилда YotaPhone 2 етакчилик қилди. Рейтингни тузиш чоғида маблағ ҳисобидаги сотув ҳажми инобатга олинган. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар қилмоқда.

OZON.ru йилнинг энг оммалашган смартфонини эълон қилди

Россияда ишлаб чиқарилиши бошланганидан (2013 йил декабри) то 2015 йил сентябрига қадар 10 мингга яқин икки хил модификациядаги YotaPhone сотилган, унинг учдан икки қисми YotaPhone 2 ҳисобига тўғри келади. Яъни, Россия смартфони бозорга чиқарилганидан бери 6000 га яқин YotaPhone 2 харидорларга етказиб берилган.

OZON.ru вакилларининг таъкидлашича, YotaPhone 2 интернет орқали сотув борасида iPhone’ни ортда қолдирган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.