Apple компанияси шу йилнинг баҳорида iPhone SE’нинг иккинчи авлодини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Дарё Hi-Tech Mail.Ru'га таяниб. Аммо арзон қурилма дизайнида бир қатор кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Смартфон умумий дизайни жиҳатидан 2016 йилги моделга ўхшаш бўлади. Аммо у қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли портдан айрилади, шунингдек, симсиз заряд олиш функциясига эга бўлади.
iPhone 6s ва iPhone SE компания аудиопортлардан «жудо қилмаган» сўнгги иккита iPhone эди, миш-мишлар рост бўлса, тез орада иккаласи ҳам йўқ бўлиб кетади. iPhone SE 2 Apple линейкасидаги аввалги модель ўрнини эгаллайди, iPhone 6s эса кузда янги флагманлар тақдим этилиши билан бирга чиқарилишдан тўхтайди.
Шу билан бирга, арзон қурилманинг иккинчи авлодида Touch ID датчиги аввалги жойида қолади, бу эса қурилмада iPhone X услубидаги экран бўлмаслигини билдиради. Металл орқа панел симсиз қувват олиш имкониятини таъминлаш учун шиша билан алмаштирилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради