Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин

  • Технология
  • 18-06-2018, 15:27
  • 656
  • Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин
    2018 йил 1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеога туширишга расман рухсат берилиб, Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг 4 — «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимига 4.2-банд қўшилган ва унда «Фото- ва видео суратга олишга рухсат этилади» деб ёзиб қўйилган эди.

    Айни пайтда синов тариқасида Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида бепул Wi-Fi ишлаб турганини алоҳида қайд этиш керак. «Хабар» нашрининг аниқлик киритишича, эндиликда метрода алоқа хизмати ҳам ишга тушиши мумкин.

    Нашрнинг ёзишича, метрога мобиль алоқа операторларининг антенналарини ўрнатиш ишлари Wi-Fi тармоғининг синови якунига етгач бошланиши кутилмоқда.

    » » Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин
    Яндекс.Метрика