07:30 / 23.06.2018
5 014

YouTube’даги оммабоп каналлар пулли бўлади

YouTube’даги оммабоп каналлар пулли бўлади
YouTube оммавий каналларга обуна бўлиш учун тўловни жорий қилишни кўзламоқда. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Таъкидланишича, ўзгаришлар 100 мингдан ортиқ обуначига эга блогерларга тааллуқли бўлади. «Обуна» ўрнига улар фан-клуб тузиши мумкин бўлади, унга аъзолик учун фойдаланувчи ойига 4,99 доллар тўлайди. Бу пуллар эвазига фойдаланувчи қўшимча контентга кириш, эксклюзив жонли эфир каби кенгайтирилган имкониятларга эга бўлади.

Бундан ташқари, каналлар эгалари уларнинг блоги мавзуси билан боғлиқ маҳсулотлар «пештахтаси»ни тузиши мумкин. Шу тариқа видеоблогерлар Instagram’даги топ-аккаунтлар эгалари каби даромад олиши кўзда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube’даги оммабоп каналлар пулли бўлади