Va4ach мессенжери – Google Play‘нинг янги бепул иловалари ТОП 5талигида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Va4ach мессенжери – Google Play‘нинг янги бепул иловалари ТОП 5талигида

Технология 11-12-2015, 12:11 1 519
Va4ach мессенжери – Google Play‘нинг  янги бепул иловалари ТОП 5талигида

Beeline Android учун бепул мобил иловалар ТОП 5 талигини шарҳлайди. Смартфонларга кўп сонлй юклаб олинишлар натижасида Va4ach мессенжери Google Play онлайн-дўконининг янги бепул иловалар рўйҳатининг иккинчи пағонасини эгаллади.

“Юклаб олишлар сони – иловамизнинг оммабоплиги кўрсатгичидир, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Ушбу ноёб лойиҳанинг ишга туширилиши билан, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди, чунки у абонентларнинг максимал даражадаги мулоқотига мўлжалланган”.

Эслатиб ўтамиз, Va4ach мессенжери WhatsApp, Viber вa Telegram каби оммабоп сервисларнинг миллий аналоги бўлиб, барча абонентлар Android ОТ Google Play дўконидан иловани юклаб олишлари мумкин. Va4ach‘нинг бошқалардан фарқи – бепул тарификатсия, фотосуратлар, видеофайллар ва овозли хабарлар билан тезкор алмашиш, ва бир неча кишига бир пайтнинг ўзида хабарлар юбориш имкониятининг борлигидир.

Va4ach он-лайн мессенжерини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.unitel.va4ach
loading...


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.