UZ миллий зонасида энг кўп домен 2014 йил декабрида рўйхатга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UZ миллий зонасида энг кўп домен 2014 йил декабрида рўйхатга олинди

Технология 6-01-2015, 12:39 864
UZ миллий зонасида энг кўп домен 2014 йил декабрида рўйхатга олинди

2014 йилнинг декабри UZ миллий домен зонасидаги регистраторлар учун рекордлар ойи бўлди, бу ҳақда Podrobno.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда .

Статистик маълумотларга кўра, 2014 йилнинг декабрь ойи давомида 708та домен рўйхатга олинган бўлиб, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Аввалги рекорд 2014 йилнинг май ойида қайд этилган, ўшанда бир ойда Ўзбекистон регистраторлари 699та доменни рўйхатга олишганди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда UZ миллий домени зонасида 19,2 мингдан ортиқ ном рўйхатга олинган.

Фото: podrobno.uz / kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.