Фото: Pixabay
Смартфонларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпинча энг кутилмаган вақтда содир бўлади. Бу, айниқса, керакли маълумотларни сақлаб қўймаганлар учун катта муаммо туғдиради. Аммо муддатидан олдин бузилишларнинг олдини олиш мумкин бўлган белгилар ҳам мавжуд. Улардан бохабар бўлган ҳолда аппаратнинг «соғайиши» учун барча чораларни кўриб қўйса бўлади. «Hi-Tech.Mail.ru» бу борадаги маълумотлар билан бўлишди.
Сенсордаги нуқсонлар
Телефонга тегинилганда сенсор олдингидек ишламаса, масалан, битта белгига босилса, умуман бошқаси очилса ёки телефон вақти-вақти билан бармоқни сезмай қолса, бу сенсор ёки телефоннинг қувватланишида жиддий муаммолар борлигини англатади. Сиғимнинг ўзгариши ва сенсорнинг нотўғри ишлашига олиб келадиган токлар эртами-кеч қувватлантириш муаммоларини юзага келтиради ҳамда смартфоннинг бузилишига сабаб бўлади.
Телефоннинг қизиб кетиши — сабабсиз ҳаддан ортиқ қизиши ҳам смартфоннинг тез орада бузилишидан далолат беради. Агарда телефон мунтазам фойдаланиш давомида, масалан, ўйин ёки фильмлар томоша қилиш вақтида қизиса — бу нормал ҳолат. Аммо телефон сабабсиз қизий бошласа, бу контроллернинг ейилгани ёки батареянинг қувватлантириш занжирида муаммолар борлигини билдиради.
Фото: Pixabay
Шунингдек, бунга контроллернинг телефондаги «она-плата» билан ёмон алоқаси сабаб бўлиши мумкин. Бу эса энергия сарфининг ортишига олиб келиб, ўз навбатида қурилманинг қизишини юзага келтиради. Буларнинг барчаси аппарат тез орада ишдан чиқишига далолат бўла олади.
Суратлардаги артефактлар
Агарда суратга олиш вақтида турли артефактлар пайдо бўла бошласа ёки суратлар хатолик билан кўринса — смартфон ичидаги маълумотлардан нусха олиб қўйиш вақти етди дегани. Кўпинча бу флеш-хотиранинг емирилиши сабаб юзага келади. Маълумотлар ёзиладиган NAND хотирадаги бўлмалар вақт ўтган сари емирила бошлайди ва визуал маълумотларни хатолик билан сақлашга ўтади. Бироқ бу фақат бошланиши. Ахир ушбу бўлмалар нафақат суратлар, балки тизим маълумотлари ҳам сақланади.
Фото: Pixabay
Хотира «сўнаётгани»нинг яна бир белгиси — мобил дастурларнинг тез-тез тўхтатиб қўйилаётгани ҳақида хабарлар, шунингдек, кутилмаганда ўчиб-ёнишлар ёки мустақил равишда телефоннинг ўчиб қолиши.
Смартфон ичига намлик кириши
Агарда смартфон сувда ёки бошқа исталган суюқликда узоқ вақт қолиб кетган бўлса, бу унинг тез орада «ўлиши»ни билдиради. Қурилма қанчалик қуритилмасин, «чўмилиш»дан сўнг, унинг «плата»сидаги контактлар занглаши бошланган бўлади.
Фото: Pixabay
Гап шундаки, замонавий микросхемаларнинг аксарияти паст ҳароратда эрувчи металлардан ишланади ва бу оз миқдордаги сув билан ҳам тезда оксидланишга киришади. Ҳар қандай оксидланиш митти электрон қурилмалар учун ҳалокатли ва вақт ўтиши билан унинг бузилишига олиб келади. «Плата» сервис марказда профессионал қурилмалардан фойдаланилган ҳолда тозланса — кимёвий қуритиш ва ультратовушли ваннадан ўтсагина, олдингидек ишлаши мумкин бўлади.
Хулоса
Смартфон билан юзага келган ҳар қандай муаммода энг асосийси — уни сервис марказга олиб боришни кечиктирмаслик. Гаджет қисман соз ҳолатда бўлганида профессионаллар муаммони осон топади ва таъмирлаш ҳам арзон тушади. Агарда смартфон умуман ёнмай қолса, усталар «ўлик» гаджет билан ишлашга ва мустақил равишда муаммони топишга мажбур бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади