date

Nike’дан моторли пойабзал: Юриш энди осонроқ бўлади!

Nike’дан моторли пойабзал: Юриш энди осонроқ бўлади!
Дунёнинг етакчи спорт брендларидан бири бўлган Nike навбатдаги технологик янгилигини эълон қилди. Компания ўзининг расмий саҳифаси орқали “Project Amplify” номли моторли кроссовкалар прототипини оммага тақдим этди. Бу инновацион лойиҳа ҳозирча тажриба босқичида бўлиб, келажакда спорт ва кундалик юришларга инқилобий ўзгариш олиб келиши кутилмоқда.

“Project Amplify” — бу фойдаланувчининг юриш ёки югуриш ҳаракатини аниқлаб, ҳаракатга ёрдам берувчи моторлар билан жиҳозланган кроссовкадир. Қурилма ичида жойлашган сенсорлар ва батареяли тизим орқали оёқ ҳаракати таҳлил қилинади ва унга қўшимча импульс берилади. Бу эса юришни енгиллаштиради ва чарчоқларни камайтиради.

Nike ушбу технологияни реабилитация жараёнида, узоқ масофага юрадиган спортчилар ва кекса ёшдаги юриш қийин бўлган фойдаланувчилар учун алоҳида фойдали деб ҳисобламоқда.

Ҳозирча бу модел оммавий ишлаб чиқариш учун эмас, балки прототип сифатида ишлаб чиқилган. Nike компанияси фойдаланувчилардан фикрлар йиғиб, келажакдаги моделда қулайлик ва самарадорликни оширишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nike’дан моторли пойабзал: Юриш энди осонроқ бўлади!