
Intel 2 йилдан камроқ вақт ичида 35,5 минг ходимни ишдан бўшатди, деб Розеткед хабар берди. Компаниядаги кенг кўламли қайта ташкил этиш жараёни 2025 йил ўрталарида бош директор бўлган Лип Бу Тан раҳбарлигида амалга ошмоқда.
Фақатгина унинг раҳбарлиги даврида 20,5 минг киши ишдан бўшатилган. 2025 йил сентябрь охирига келиб, Intel ходимлар сони 88,4 мингтани ташкил этди — бир йил аввал бу кўрсаткич 108,9 минг эди.
Қисқартиришлар асосан иккинчи чоракка тўғри келган ва компанияга 1 миллиард доллардан ортиқ харажатга тушган. Раҳбарият дастлаб бу жараённи “тузилмани соддалаштириш” деб атаган бўлса-да, аслида кўплаб муҳандислар ва техник ходимлар ҳам ишсиз қолган.
Компаниянинг илмий-тадқиқот харажатлари ҳам 800 миллион долларга камайган, даромадлар ошганига қарамай.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!