
Буюк Британиянинг рақобат бўйича апелляция суди Apple’га қарши 1,5 миллиард фунт стерлинглик жамоавий даъво бўйича қарор чиқарди - суд даъвогарларни қўллаб-қувватлади. Буюк Британияда 20 миллионга яқин фойдаланувчи номидан жамоавий даъво аризаси берилган, деб ёзмоқда Rozetked.
Даъвога Apple’нинг App Сторе’даги сиёсатидан норозилик сабаб бўлган. Компания ҳукмронлик мавқеини суиистеъмол қилишда ва ишлаб чиқувчилардан App Store’да "адолатсиз" 30% комиссия олишда айбланган.
"[Суд] Apple 2015 йил октябридан 2020 йил охиригача иловаларни тарқатиш бозорида рақобатга тўсқинлик қилиш ва ишлаб чиқувчилардан комиссия сифатида "ортиқча ва адолатсиз миқдорларни ундириш" орқали ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилган деб қарор қилди."
Судья даъвогарлар компенсация талаб қилишлари мумкин деб қарор чиқарди. Apple қандай жаримага тортилиши 2025 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган эшитувда ҳал қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!